Соғлиқни сақлаш вазирлигида янги лавозим тайинланди

0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимиз Президентининг қарори билан Баҳодир Қаҳрамонович Юсупалиев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимига тайинланганини маълум қилди.

Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими киритилган эди.

Баҳодир Қаҳрамонович шу вақтгача Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.