Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш қандай жавобгарликка сабаб бўлади?

0

Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш

Солиқ олинадиган фойдани (даромадни) ёки бошқа объектларни қасддан яшириш (камайтириб кўрсатиш) ёхуд солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлашдан қасддан бўйин товлаш – фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (669 000 дан 1 115 000 гача), мансабдор шахсларга эса — 5 бараваридан 5 бараваригача (1 115 000 дан 1 561 000) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш – БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (223 000 дан 669 000 гача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.