ЯнгиликларҲуқуқСолиқ қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлди?

Солиқ қонунчилигида қандай ўзгаришлар бўлди?

Солиқ кодекси янги таҳрирда қабул қилингандан сўнг солиқ қонунчилигини такомиллаштириш давлатнинг иқтисодий соҳасини ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Жумладан, 2021 йил 29 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган бўлиб, унга кўра қуйидаги Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчаларни киритилди:

  • “17-моддаси биринчи қисми 5 банди яна қўйимча тарзда 51 банди билан яъни, «Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи» деган янги турдаги солиқ билан тўлдирилди ва Солиқ кодексининг 181 бўлими «Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи»,-деган янги бўлим сифатида киритилди”;
  • “76-моддаси бешинчи қисми «Солиқ солиш мақсадларида ҳисобга олишга нисбатан солиқ органларининг ахборот тизимларидан мажбурий фойдаланишга доир талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан аниқланадиган тартибда белгиланиши мумкин»,- деган жумла билан тўлдирилди”,- деган янги норма билан тўлдирилди(аввални таҳрирда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан аниқланадиган тартибда белгиланиши мумкин);
  • “105-моддаси еттинчи қисми «Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида аниқланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ортиқча тўланган (ушлаб қолинган) суммаси солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахсга, унинг солиқ ҳисобида турган жойидан қатъи назар, унинг солиқ органига тақдим этган аризаси асосида қайтарилади»,- деган янги норма билан тўлдирилди;
  • “138-моддаси иккинчи-еттинчи қисмлари яъни бунда камерал солиқ текшмруви «Солиқ органлари камерал солиқ текшируви ўтказилиши бошлангунига қадар текширувдан олдинги таҳлилни ўтказиши мумкин. Текширувдан олдинги таҳлил — тақдим этилган солиқ ҳисоботини ва солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборотни солиқ органлари томонидан ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, солиқ тўловчининг иштирокисиз ўтказиладиган автоматлаштирилган таҳлилдир. Текширувдан олдинги таҳлил солиқ органи раҳбарининг (раҳбар ўринбосарининг) буйруғисиз амалга оширилади»,- деган янги норма билан тўлдирилди;
  • “220-моддаси матни «Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади»,- деган янги норма билан тўлдирилди(аввални таҳрирда солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун жавобгарлик субъекти аниқ тарзда баён этилмаган эди);
  • “2891-моддаси «Тамаки маҳсулотларига доир солиқ ставкалари» ва 2892-моддаси «Алкоголь маҳсулотларига доир солиқ ставкалари» миқдорига ўзгартириш киритилди;
  • “378-моддаси биринчи қисми, яъни солиқ солинмайдиган даромадларга 191-банди орқали «Солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари»,-деган янги норма билан тўлдирилди;
  • “455-моддаси янги таҳрирда яъни, «Йиғимларнинг турлари» деган янги турдаги йиғим билан тўлдирилди ва ушбу моддага асосан ««Чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим» ҳамда «Алкоголь маҳсулотларини реализация қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар»»,-деган янги йиғим турлари сифатида киритилди”.

Мазкур қонунга асосида Солиқ кодексига “Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи”, деган янги солиқ тури сифатида ушбу норма киритилди. Айнан мана шу янги солиқ турига тўхталиб ўтадиган бўлсак, мазкур “Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи” тўловчилари сифатида Солиқ кодексининг 4541-моддасига асосан қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олувчи ва уларни техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олувчи, шунингдек углеводород хомашёсини қазиб олувчи юридик шахслар фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини тўловчилари келтириб ўтилган. Бундан ташқари, 4542-моддасига мувофиқ Солиқ кодексининг 4543-моддасида белгиланган тартибда аниқланадиган, қазиб олинган (ажратиб олинган) металлни ёки углеводород хом ашёсини реализация қилишдан олинган рента даромади фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланиши баён этилган.

Зеро, Адлия бўлимларини ташкил этишдан асосий мақсад ҳам солиқ қонунчилигига оид ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли таҳлил қилиш ва унинг изчиллиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш, солиқ қонунчилигига оид ҳуқуқий нормаларнинг ўзбошимчалик билан ва нотўғри талқин қилинишига йўл қўймаслик юзасидан жойларда давлат органлари ва бошқа ташкилотларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг иқтисодий манфаатларини таъминланишига эришишдан иборат эди. Адлия бўлимларининг ташкил қилинганлиги фуқароларнинг солиқ қонунчилигига оид ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш йўлида катта қадам бўлди деб айта оламиз. Шунингдек, ўтган давр мобайнида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг кундалик ҳаётида учрайдиган солиқ қонунчилигига оид ҳуқуқий муаммоларни таҳлил қилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонунчиликка берилган таклифлар кўплаб бюрократик тўсиқларни олдини олганлигини кўришимиз мумкин.

Хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, адлия бўлимлари бутун фаолияти давомида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг солиқ қонунчилигига оид  ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари тиклаш бўйича кўплаб ишларни амалга оширди.

Одил Холиқов,
Қибрай тумани адлия бўлими бошлиғи

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img