Life style"Specs" кўзойнаги: кўраётган маълумотларингиз сизга керакми йўқми таҳлил қилади

«Specs» кўзойнаги: кўраётган маълумотларингиз сизга керакми йўқми таҳлил қилади

Канаданинг Auctify стартапи сунъий интеллект ёрдамида ишловчи «Specs» ақлли кўзойнакларини тақдим этди. Яратувчиларнинг таъкидлашича, бу кўзойнакдан  фойдаланишдан олдин махсус дастур орқали ўзингиз қизиқадиган, сизга керакли ёки эътиборингизни тортадиган фаолият турларини танлаб чиқасиз.

Кейин эса, кўзойнак смартфонингиздаги иловага уланади ва бу орқали кўзойнак сиз нимани кўриб, ўқиб чиқаётганингизни кузатиб боради. Иловада сизга маслаҳатлар берилиб борилади ва фойдасиз нарсаларга сарф қилган вақтингизни кўрсатиб боради.

Таҳлилларга кўра, бу ақлли кўзойнак одамларга ҳар куни 6 соатгача вақт тежашга ёрдам беради. Унинг нархи эса сифати ва қўшимча функцияларига қараб $250 дан $400 гача бўлиши мумкин.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img