Спорт соғломлик гарови

0

Спорт соғломлик гарови. Азалдан спорт билан шуғулланиш кишиларга тетиклик бағишлаб келган. Бу эса ишда дейсизми ёки оиладами иш унумдорлигини оширишга хизмат қилади. Бугунги кунда кўплаб ташкилотларида ходимларнинг спорт билан шуғулланишига муносиб шароитлар яратилмоқда. Хусусан, адлия органлари ва муассасаларида ҳам. “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази ҳам соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Марказ ходимларининг спорт билан шуғулланиши, жумладан, тегишли спорт машғулотлари — югуриш, стритбол, футбол, бадминтон, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқалар билан шуғулланиши учун шароитлар яратилди.

Ҳар шанба соат 14:00 дан кейин ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида оммавий спорт мусобоқаларини ташкил этиб боришга аҳамият қаратилмоқда.

Жумладан, ўтган ҳафтада марказ ходимлари футбол ўйинлари ўтказилди.

Ҳамкасблар билан спорт машғулотларида иштирок этиш нафақат соғломликка, балки ўзаро оқибат тушунчаларининг қарор топишига ҳам хизмат қилади.