Streethawk – йўл белгилари тўғрисида ҳайдовчини огоҳлантиради

0

Афсуски, йўл ҳаракати қоидаларига ҳамма ҳайдовчилар ҳам амал қилавермайди. Бу эса бир қатор кўнгилсиз воқеалар содир бўлишига сабаб бўлади. Шу сабабли сершовқин йўллардан ўтиш одамни бироз қўрқувга солади. Айниқса, бу ҳолат болаларни кўпроқ ташвишлантиради. 11 ёшли америкалик Нолан Ленард бундай муаммони бартараф этиш йўлини топди.

Болакай Streethawk номли янги ихтирони яратди. У белги билан устунга ёпиштирилади. Мослама қуёш батареясидан қувватланиб ишлайди. У ҳар бир яқинлашиб келаётган белги тўғрисида ҳайдовчининг гаджетига огоҳлантирувчи сигнал жўнатади. Албатта, дастлаб тизим кутилган даражада иш бермади. Негаки кечаси қуёш нури етишмас эди-да. Орадан бир неча йил ўтгач, Нолан кучли мутахассис олимлар билан Streethawk лойиҳасини мукаммаллаштиришга эришди.

Аввалги мақола8 турдаги ноёб сабзавотлар — улар дастурхондан ўрин олиши керак
Кейинги мақолаТалабалар учун масофавий таълим платформалари