ЯнгиликларМаҳаллийСубсидия асосида уй-жой олиш учун талабгор неча балл тўплаши керак?

Субсидия асосида уй-жой олиш учун талабгор неча балл тўплаши керак?

Ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомнинг 36-бандига асосан, аризачи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, субсидия асосида уй-жой олишга талабгор сифатида тан олинади.

Талабгор қуйидаги ташкилотлар томонидан ўз соҳавий йўналишлари бўйича баҳоланади:
• Тиббиёт бирлашмаси — ариза берувчининг оилавий соғлик ҳолатини;
• Ички ишлар бўлими — ариза берувчининг қандай оилада рўйхатда туришини;
• Молия бўлими — субсидияга ажратилган маблағларнинг мавжудлигини;
• Давлат солиқ инспекцияси — солиқ тўловчининг даромадларини;
• Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази — ариза берувчининг ишлаш ишламаслиги бўйича;
• Кадастр идоралари — ариза берувчини уй-жойлари тўғрисида;
• Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари — Оиланинг ижтимоий аҳволи;
• Ёшлар ишлари агентлигининг бўлими — ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини;
• Туман ҳокимлиги — ариза берувчининг етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига мансублигини;
• Тижорат банки — ариза берувчининг оилавий кредит масалаларини ўрганади.
Ариза берувчининг Давлат хизматлари марказлари орқали субсидия асосида уй-жой олиш учун берган аризаси юқорида кўрсатилган ташкилотлардан тузилган комиссия томонидан мезонлар бўйича оилавий аҳволи ўрганиб чиқилиб, ҳар бир ташкилот томонидан аризачига тегишли баллар берилади.

Агарда Сизнинг тўпланган баллар йиғиндингиз 30 ва ундан юқори бўлса, Сиз муносиб талабгор саналасиз. Агар баллингиз 30 дан паст бўлса, талабгорлар сафидан чиқариласиз.

Мақсуд Мустафоев,
«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази масъул ходими

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img