ЯнгиликларЖаҳонСуд жараёнлари YouTube орқали трансляция қилиниши мумкин

Суд жараёнлари YouTube орқали трансляция қилиниши мумкин

Россия судлари суд залларидан олинган видео ва трансляциялардан иборат ўз YouTube каналини яратишни режалаштирмоқда.
Россия Федерацияси Судьялар кенгаши раҳбари Виктор Момотов бугунги кунда ҳаёт ҳақиқатлари ижтимоий тармоқлар билан боғлиқлигини таъкидлади. Анъанавий пресс-релизлар ва сўровларга расмий жавоблар тайёрлашдан ташқари, блоглар билан фаол ҳамкорлик қилиш ва ўз Телеграм каналларни яратиш зарур.
Момотовнинг фикрича, суд-ҳуқуқ тизими фаолиятини тўлиқ ёритишга қодир ягона медиа-ресурсга ўтиш зарур. Унинг фикрича, бу ресурс YouTube канали бўлиши мумкин. Судьялар кенгаши раҳбари каналга нафақат янгиликлар жойлаш, балки маърифий тадбирлар ҳам олиб боришини тушунтирди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img