Сунъий интеллект кутилган натижани берадими?  

0

 Москвада  беш йил ичида сунъий салоҳият синовдан ўтказилади ва яқин вақт ичида бундай қонун лойиҳаси Давлат Думасига тақдим этилади. Қонун лойиҳаси Президент Владимир Путиннинг сунъий ақл доирасига эришиш зарурияти ҳақидаги мурожаатига биноан 15 январдаги федерал йиғилишда кўриб чиқиш ва бажарилишини белгилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Тажрибадан мақсад — Россия иқтисодиёти ва бизнесининг ривожи, шунингдек, россияликларнинг яшаш тарзини кўтариш ва давлатнинг мудофаа имкониятларини оширишдан иборат. 2020 йил 1 июлдан шаҳар ва ижтимоий ҳаётнинг кўп доираларида ушбу тажриба старт олади. Лойиҳада “Касперский лабораторияси”,  “Яндекс” ва “Сколково” лабораториялари иштирок этиши кўзда тутилган.

Ўтган йили Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ва Стратегик тадқиқотлар маркази томонидан амалдаги қонунчилик билан ҳали тартибга солинмаган, технологияларнинг ривожланишига имкон берадиган “Рақамли инновациялар соҳасидаги экспериментал ҳуқуқий режимлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тақдим этилди. Олдинги сўровномага кўра, русларнинг 48 фоизи сунъий интеллектга қизиқиш билдирмоқда.

АиФ