Светофорни ким яратган?

0

Ер юзидаги биринчи светофор Буюк Британияда, Лондондаги парламент биноси олдида ўрнатилган. Унинг ихтирочиси англиялик темирйўл ходими Жон Пик Найт ҳисобланади. Илк светофор қўл билан бошқарилган ва ундаги белгилардан бири тўхташни, иккинчиси эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни билдирган.

Электр токи билан ишлайдиган биринчи светофор эса Лестер Вайр исмли кашфиётчи томонидан АҚШнинг Солт-Лейк Сити шаҳрида 1912 йилда ўрнатилган. У фақат қизил ва яшил рангли чироқлардан иборат эди.

Светофорга сариқ рангли чироқ 1920 йилда қўшилган. Уч рангли светофорлар дастлаб АҚШнинг Нью-Йорк ва Детройт шаҳарларида ўрнатилган.