Тадбиркор фойдасига 1 миллиард 900 миллион сўмга яқин қарздорлик ундирилиши белгиланди

0

Ромитан туманида фаолият кўрсатувчи “Samiyev Hojiakbar Nasriddin ogli” МЧЖ раҳбари Ҳ.Самиев Ромитан туман адлия бўлимига мурожаат қилиб, Бухоро шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси билан 2020 йил 2 апрель куни гул кўчатларини етказиб бериш шартномаси имзоланганлигини ва шартномага кўра МЧж томонидан турли навли гул кўчатларини “Буюртмачи” яъни шаҳар ободонлаштириш бошқармасига етказиб берганлигини, бироқ “Буюртмачи” томонидан бажарилган хизматлар учун жами 1 872 761 500 сўм (бир миллиард саккиз юз етмиш икки миллион етти юз олтмиш бир минг беш юз сўм) сўм миқдиоридаги қарздорлик тўлаб берилмаётганлигини, ушбу масалада амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Шундан сўнг туман адлия бўлими ходимлари томонидан мурожаат батафсил ўрганиб чиқилганда тадбиркор томонидан тақдим этилган ишончнома ва ҳисоб варақ-фактура ва солиштирма далолатномаларга ҳамда бошқа маълумотларга асосан Бухоро шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармасининг тадбиркор фойдасига 1 872 761 500 сўм сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланди.

Ваҳоланки, юқоридаги томонлар ўртасида имзоланган шартноманинг
2.2 бандига биноан “Буюртмачи”
етказиб бериладиган товар (махсулот) учун олдиндан сумманинг 15 фоизини амалга ошириши, сумманинг 85 фоизини якуний тўлов ҳисоб-фактура (ёки ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи хужжат) тақдим қилингандан сўнг амалга оширилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, Фуқаролик кодексининг 437-моддасида Маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олиши ҳамда ушбу кодекснинг 457-моддасида давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш бўйича давлат контракти асосида, шунингдек унинг асосида тузиладиган давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномаларига мувофиқ амалга оширилиши белгиланган.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан тадбиркор манфаатида Жавобгар Бухоро шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармасидан етказиб берилган товар (махсулот)лар бўйича қарздорликни ундириш бўйича Бухоро туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди ва суднинг тегишли қарорига биноан тадбиркор фойдасига жами 1 872 761 500 сўмлик қарздорлик ундирилиши белгиланди.

ШУХРАТ ҚОДИРОВ,
Ромитан туман адлия бўлими бошлиғи

Аввалги мақолаЎзбек киноси ривожида янги босқич бошланди
Кейинги мақолаБугун буюк соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун