Тадбиркор тегирмони электр тармоғига уланмаганидан норози бўлди

0

Хазорасп туман адлия бўлими томонидан фуқаро С.Қаландаровнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишда туман электр тармоқлари корхонаси томонидан унга тегишли объектни (тегирмон биносини) белгиланган муддатда электр тармоғига уламасдан келинаётганлиги ва ушбу объектни электр тармоғига улашда амалий ёрдам бериш тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 256-сон қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 20-бандига кўра истеъмолчиларни қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр тармоқларига улаш бўйича лойиҳалаш ишларини бажариш бўйича шартномаларда белгиланган муддатларда амалга оширилиши белгиланган.

Мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра, фуқаро С.Қаландаров ва “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ўртасида тузилган шартномага кўра электр қурилмаларини электр тармоғига улаш муддати олдиндан тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 90 кунни ташкил этиши белгиланганлиги аниқланди.

Мурожаат юзасидан тақдим қилинган тўлов ҳужжатига кўра, юқорида қайд этилган шартнома бўйича тўлов фуқаро С.Қаландаров томонидан 2020 йил 21 октябрь куни тўлиқ амалга оширилган.

Юқоридагиларга асосан, шартномада белгиланган ишлар ўз муддатида амалга оширилмаганлиги юзасидан Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Ҳазорасп туман электр тармоқлари корхонасига тақдимнома киритилди.

Тақдимнома натижасига кўра мурожаат муаллифининг талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, фуқаро С.Қаландаровга тегишли бўлган тегирмонга электр жиҳозлари ўрнатилди ва электр тармоғига уланиши таъминланди.

Шоназар Яқубов,
Ҳазорасп туман адлия бўлими бошлиғи 

Аввалги мақолаҚибрайда ҳокимликдан компенсация пуллари ундирилди
Кейинги мақолаХодимларга қайси разряд асосида ҳақ тўланиши керак?