ЯнгиликларМаҳаллийТадбиркорларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди

Тадбиркорларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди

Китоб тумани Давлат хизматлари маркази томонидан жорий йилнинг ҳозирги кунига қадар 1780 дан ортиқ юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун давлат хизматлари кўрсатилди. Давлат хизматларига ташриф буюрган тадбиркорларнинг  вақтини тежаш мақсадида марказ томонидан бугун сайёр тартибда хужжатлар ўз эгаларига топширилди.

— Мақсадимиз — дунё стандартлари даражасидаги юқори тиббий технологияларга асосланган малакали тиббий хизматни йўлга қўйишдан иборат, — дейди «ДР БОБОЕВ» жарроҳлик маркази директори Қобилжон Худойқулов.

— Китоб туман давлат хизматлари марказига тез-тез кундалик ишлар билан келиб тураман. Очиғи, 4-5 йил аввал ҳаммаси бошқача эди. Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида оворагарчиликлар кўп эди. Эндиликда, тадбиркорни сарсон қилиш ҳолатларига барҳам берилган. Бу эса ишчанлик муҳитини оширади.

Тадбиркорлар учун сайёр хизмат давомида яна иккита тадбиркорнинг хужжатлари сайёр тартибда топширилди.

Сиз келманг — ўзимиз борамиз лойиҳаси давом этади!

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img