Талабалар учун масофавий таълим платформалари

1

Самарқанд давлат университетида кундузги, кечки ҳамда сиртқи таълим шаклидаги 52 та бакалавриат таълим йўналишлари талабалари, шунингдек, 48 та магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган магистрантлари учун масофадан таълим олиш имконияти яратилди.

Университетнинг расмий веб-сайтида MOODLE масофавий таълим платформаси, электрон кутубхона, факультет ва академик гуруҳлар Telegramm messenjer каналларига жами 2039 та фанлардан электрон таълим ресурслари жойлаштирилди.

Наманган муҳандислик-қурилиш институтида масофавий таълим ташкил этиш бўйича moodle тизими ўрнатилди. Ушбу платформа институт сайтида жойлаштирилди – https://tizim.nammqi.uz/.

Тизим – факультет, кафедра, фанлар кесимида шакллантирилди. Ҳозирда барча фанлар бўйича манбаларни мавзулар кесимида жойлаштириш жадал равишда амалга оширилмоқда. Ҳозирда масофавий таълим олиш бўйича барча учун ГОСТЬ ( меҳмон) сифатида кириб фойдаланиш имкони мавжуд.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг веб-сайтида жойлаштирилган Moodle электрон таълим дастури, университетнинг телеграм канали, кафедраларнинг телеграм каналлари орқали таълим жараёни масофавий шаклда давом эттирилмоқда.

Университетнинг баҳорги семестр бўйича 7 та таълим йўналиши ҳамда 2 та магистратура мутахассисликлари учун умумий 98 та фандан ўқув ва методик материаллар 21 та кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан Moodle электрон таълим дастурига жойлаштирилди.

Шунингдек, профессор-ўқитувчилар томонидан ўқитилаётган фанлар бўйича тегишли мавзулардан видеодарслар тайёрланиб, тизимга ҳамда YouTube каналидаги университетнинг саҳифасига жойлаштирилмоқда.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиалида 16 та таълим йўналиши ҳамда 6 та магистратура мутахассисликларида ўқитилаётган 207 та фанлардан видеодарслар, ўқув адабиётлар ва бошқа зарур материаллар Moodle электрон таълим дастурига жойлаштирилган.

Айни вақтда филиалда Moodle тизими, телеграмм мессенджери тизимларидан фойдаланиб талабалар билан онлайн шаклда машғулотларни ўтиш, мустақил топшириқларни бажариш ва қабул қилиш ҳамда талабалар билимини баҳолаш амалга оширилиб келинмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

1 та изоҳ

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг