Танзила Норбоева Қорақалпоғистонда экологик вазиятни яхшилаш учун қанча маблағ ажратилганини маълум қилди

0

Сенат Ялпи мажлисида Сенат Раиси Танзила Норбоева мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга урғу бериб, Қорақалпоғистонда экологик вазиятни яхшилашга қанча маблағ ажратилгани ҳақида гапирди:

— Яқинда давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирларига оид фармони том маънода Учинчи Ренессанс пойдеворига асос солди.

Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасини келгуси уч йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларига доир яқинда қабул қилинган қарори қорақалпоқ диёрининг равнақига хизмат қилиши шубҳасиз.

Хусусан, қарор билан ҳудуд аҳолисининг ҳаёт даражасини кўтариш, республика иқтисодиёти, ижтимоий соҳалар ва инфратузилмани ривожлантириш, экологик вазиятни яхшилаш мақсадларига 21 триллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилгани — Қорақалпоғистон тарихида бўлмаган янгиликдир.