ЯнгиликларМаҳаллийТашқи ишлар вазирлиги Қозоғистонда рўй берган авария бўйича расмий ахборот берди

Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонда рўй берган авария бўйича расмий ахборот берди

Ўзбекистон Республикасининг Олмаота шаҳридаги (Қозоғистон Республикаси) Бош консулхонаси маълумотига кўра, жорий йил 12 май куни Жамбил вилоятида йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Маълум қилинишича, Нукус – Олмаота йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган автобусда 53 нафар йўловчи, шу жумладан 47 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган. Воқеа оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.

Айни пайтда 16 нафар юртдошимиз туман шифохонасида, жумладан, 2 нафари жонлантириш бўлимида қолмоқда.

Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси қошида жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. Дипломатлар воқеа жойига етиб бордилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт муассасалари билан доимий алоқа ўрнатилган. Марҳумларнинг жасадларини ватанга олиб келиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳал этилмоқда.

Вазият Бош консулхона назоратига олинган.

Ҳамюртларимиз мамлакатимизнинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +77779504422, +77779504433) ёрдам сўраб мурожаат қилишлари мумкин.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img