Парҳезшунослардан тавсия: саломатлик учун энг фойдали маҳсулотлар

0

Парҳезшуносларга кўра, тўғри овқатланишда муҳим саналган шундай маҳсулотлар борки, инсон уларни истеъмол қилиш орқали ўз саломатлигини мустаҳкамлаши, ҳатто турли касалликларнинг олдини олиши мумкин.

Масалан лимон, инсон учун фойдали маҳсулотлар ичида энг аълосидир. У  организмни  ортиқча ёғлардан халос қилади, шамоллашга қарши курашади, пайларнинг чўзилувчан бўлишини таъминлайди. Лимондан кейинги ўринда брокколи туради. Бу маҳсулот оқсил ва дармондориларга бой. Яна қора шоколад ҳам фойдали. У қон босимини меъёрга туширади, кайфиятни яхшилайди.

  Организмни углеводлар билан тўйинтиришда эса картошкага етадигани йўқ. Шунингдек, денгиз маҳсулотлари, айниқса лосось балиғи ҳам рационда бўлиши керак. Лосось балиғида Омега-3 дармондориси   кўп миқдорда. Агар кекса кишилар кунига 100 граммдан ушбу маҳсулотни истеъмол қилиб боришса,  Альцгеймер хасталигидан қўрқмасалар ҳам бўлади.

Манба: Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси