Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 3 нафар аёлга ҳимоя ордери берилди

0
one caucasian couple man and woman expressing domestic violence in studio silhouette isolated on white background

Адлия вазирлигининг “Аҳолининг турли қатламлари кундалик ҳаётидаги кенг тарқалган муаммоларни, шу жумладан, суд таҳлиллари орқали манзилли тарғибот қилиш дастури” туман адлия бўлимига ижро ва назорат учун келиб тушган.

Мазкур дастурда жорий йилнинг январь-февраль ойларида ички ишлар бўлими ва фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда жиноятчилик кўрсаткичи юқори бўлган ҳудудларда фуқаролар томонидан қандай масалаларда ҳуқуқий муаммоларга дуч келинаётганлигини таҳлил қилиш, энг кўп содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноят турларини таҳлил қилиш орқали уларни олдини олиш ҳамда уларга қарши курашишни назарда тутувчи тарғибот тадбирларини ташкил қилиш белгиланган.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан мазкур ўтказилган тарғибот тадбирлари давомида Асака туманида яшовчи А.Т, Т.А ва А.С лар  спиртли ичимликка рўжў қўйиб, мунтазам равишда турмуш ўртоқларига тазйиқ ва зўравонлик ўтказиб келаётганлиги бўйича маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг мурожаатлари қабул қилинди.

“Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига кўра:

“тазйиқ ва зўравонлик қурбонининг мурожаати, жисмоний ёки юридик шахсларнинг хабарлари, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабарлар;

тазйиқ ёки зўравонлик содир этиш ёхуд уларни содир этишга уриниш ҳолатларининг ваколатли органлар ва ташкилотлар ходимлари томонидан бевосита аниқланиши;

давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан олинган материаллар ҳимоя ордерини бериш учун асос ҳисобланиши қайд этилган” деб кўрсатилган.

Юқоридагиларга асосан, туман адлия бўлими томонидан Асака туман ИИБ бўлимига ҳимоя ордери беришлик юзасидан таклиф киритилган ва натижада тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган 3 нафар аёлга ҳимоя ордери берилиши таъминланди.

Хулоса қилиб айтганда, аёл зотини тахқирлаш эмас, унга эҳтиром кўрсатиш олий мақсадимиз бўлиши керак. Зеро, мунис оналаримиз, муҳтарама опа-сингилларимиз, вафодор жуфтимиз ҳаётимизнинг кўрки, умримизнинг мазмунидир.

Илҳом Ахмедов,
Асака туман адлия бўлими бошлиғи

Аввалги мақолаСуд мустақиллиги устувор вазифа
Кейинги мақолаСуд-тергов фаолиятидаги самарадорлик янги қабул қилинган қонун ана шуни таъминлайди