Адлия вазирлиги 2020/2021 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга ўқишга кириш бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини ўтказиш жойи ва санаси белгиланганлигини маълум қилди.

Тест синовлари жорий йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Олмазор туманида жойлашган Талабалар шаҳарчаси сайилгоҳида ўтказилади.

Тест синовлари 2 сменада (1-смена соат 08.00 дан 11.00 га қадар, 2-смена соат 16.00 дан 19.00 га қадар) ташкил этилади.

Тест синовлари:

тарих;

хорижий тил фанларидан бўлиб ўтади.

Азиз абитуриентлар!

Тест синовларига белгиланган вақтдан бир соат олдин етиб келишингиз;

Назорат пости орқали абитуриент рухсатномаси ва шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан ҳудудга киришингиз лозим.

Тест синовлари ўтказилиш жараёнида:

Тест варақасини буклаш, белгиланмаган жойларга ёзиш тақиқланади.

Тест топшириш ҳудудига китоб, луғат, жадвал, уяли телефон, компьютер, телекомуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб кириш мумкин эмас.

Тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, ёрдам бериш ҳамда бир-бири билан гаплашиш, тест материалларини ҳудуддан ташқарига олиб чиқиш, тест синовлари учун ажратилган вақт тугаганда тест материалларини топширишдан бош тортиш сизни тест синовларидан четлатишга асос бўлади.

Шахси тасдиқланмаган ва кечикиб келган абитуриент тест синовига қўйилмайди!

Хурматли абитуриентлар!

Тест синовларига кириш учун рухсатномаларни қачон ва қаердан олиш ҳамда ким қайси сменада тест топшириши бўйича қўшимча маълумот берамиз.

Сизда қабул жараёни ҳақида қўшимча савол мавжуд бўлса академик лицейда ташкил этилган Call-марказ (71) 241-72-44 рақами орқали академик лицей қабул комиссияси ходимлари билан боғланиб, барча зарур маълумотларни олишингиз мумкин.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг