ЯнгиликларМаҳаллийТДЮУга ўқишни кўчириш учун ўтиш бали максимал баллнинг 56 фоизи этиб белгиланди

ТДЮУга ўқишни кўчириш учун ўтиш бали максимал баллнинг 56 фоизи этиб белгиланди

2021/2022 ўқув йилида хорижий олий таълим ташкилотлари, шунингдек, Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий ОТМ филиаллари ва нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини Тошкент давлат юридик университетига кўчириш бўйича ўтиш бали тест синовлари ўтказиладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бўйича тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 56 фоизи этиб белгиланди.

Эслатма ўрнида, 2020/2021 ўқув йилида Тошкент давлат юридик университети факультетларининг кириш баллари ўзбек гуруҳларига 170 балл ва рус гуруҳларига 150 баллдан юқори бўлган (1-расм).

Маълумот учун, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги юридик факультетлари мавжуд бўлган ОТМ, яъни ТерДУ, СамДУ, НамДУ ҳамда ҚҚДУга хориждан ёки Ўзбекистондаги нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш бўйича ўтиш бали тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг 35 фоизи (66.1 балл) этиб белгиланган.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img