“Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4730-сон, 26.05.2020 й.) қабул қилинди.
Мазкур қарор билан илгариги “Ахборот ва компьютер технологиялари маркази” давлат муассасаси “Ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва ахборот-мультимедиа маркази” давлат муассасаси сифатида қайта номланди.
Маданият ва санъат кўргазмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази тугатилиб, уларнинг бюджетдан молиялаштириладиган штат бирликлари, балансида бўлган бинолар ҳамда бошқа моддий-техника воситалари Маданият вазирлигига ўтказилди.
Ушбу Президент қарорига кўра, “Гулистон”, “Театр” ва “Мозийдан садо” журналлари таҳририятлари ягона таҳририятга бирлаштирилади.