@davletovuz каналининг ёзишича, жорий йилги олий ўқув юртларига кириш учун тест имтиҳонлари Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги очиқ стадионларда ўтказилади.

Тест имтиҳонлари кунига икки марта, куннинг салқин пайтлари ташкил этилади. Тест имтиҳонларини тахминан 12—14 кунда якунлаш кўзда тутилаяпти.

Тест имтиҳонларини ўтказиш санаси Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат санитария хизмати хулосалари асосида белгиланади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг