ЯнгиликларМаҳаллий“The Procter & Gamble Company” компаниясининг “TIDE” бренди ҳимоя қилинди

“The Procter & Gamble Company” компаниясининг “TIDE” бренди ҳимоя қилинди

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-221-сон қарори интеллектуал мулк ҳуқуқларини миллий, балки халқаро ҳуқуқий кафолатини таъминлашда ҳам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Куни кеча Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятимизда жойлашган марказий бозорларда белгиланган тартибда кузатув-мониторинг ўтказилганида, “The Procter & Gamble Company” компаниясига тегишли бўлган “TIDE”  номли товар белгиси (бренди) га ўхшаш бўлган “ТИДЕ” номли контрафакт кир ювиш порошоклари сотилаётганлиги аниқланди.

Маълумот учун: 1994 йил 2 сентябрда   “The Procter & Gamble Company”  (АҚШ) компанияси “TIDE”  сўз кўринишидаги товар белгиси учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг 3-синфига мувофиқ (MGU1380-сон) гувоҳнома берилган. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати  2028-yil 26-июнига қадар.

Ҳолат юзасидан вилоятда фаолият олиб бораётган “А.К” МЧЖ га нисбатан ўзганинг товар белгиси бўлган ва муҳофаза қилинган  “TIDE белгисига ўхшаш “ТИДЕ” белгидан ноқонуний фойдаланишни тўхтатиш ҳақида адлия бошқармаси томонидан “тақдимнома” ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиб, ушбу ҳуқуқбузарлик бартараф этилди, “ТИДЕ” номли контрафакт кир ювиш порошоклари ишлаб чиқарилиши тўхтатилди.

Юртдошларимиздан  ўзгаларнинг интеллектуал мулки бўлган Товар белги (бренди)ларини  хурмат қилишларини, ўз брендларига эга бўлишларини сўраб қоламиз.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img