АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Севара Ўринбоева тиббиёт ходимлари томонидан шахсга тиббий ёрдам кўрсатилиши рад этилиши масаласидаги саволга жавоб берди.

Унинг айтишича, бундай ҳолатда қонунчиликда жавобгарлик белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 591-моддасига мувофиқ, ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли ҳолатда бўлган шахсга тиббиёт ташкилотларида қонунга ёки махсус қоидаларга мувофиқ шошилинч ва (ёки) кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиши керак бўлган шахс томонидан шундай ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этиш:

    • фуқароларга — 669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача;
    • мансабдор шахсларга — 1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
    • Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса:
    • фуқароларга — 1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача;
    • мансабдор шахсларга — 2 млн 230 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг