TikTokдаги аккаунт юзасидан Адлия вазирлиги матбуот котиби ўз фикрларини билдирди

0

Фараз қилинг…Жуда ҳам катта гипермаркетдасиз…Сиз у ердаги ҳамма нарсани сотиб ололмаслигингиз, фақат ўзингизга ёққан буюмнигина харид қилишингиз мумкин.

TikTok ҳам аслида шундай…

Бугун бутун дунё бўйлаб ижтимоий тармоқларни забт этиб, тез оммалашаётган платформалардан бири — TikTok. Буни фойдаланувчилари яхши билишади. У видео контентни онлайн улашишга ихтисослашган. Платформа ўз фойдаланувчиларига қисқа мусиқий видеороликлар ва филтерлар яратиш ҳамда бошқа имкониятларни тақдим этади. Шу жиҳати билан ҳам у ўзига оммани “яшин” тезлигида жалб эта олди.

У кўнгил очар саҳифадек кўрингани билан бугун у ерда турли соҳага оид контентларни ҳам кўриш мумкин…

Афсуски, АХБОРОТ майдони шафқат билмайди…

Ким нимани ёки нима кимни бошқараётгани ҳам сир эмас…Шундай экан ахборотнинг ўзи кўпчиликни қидириб топмоқда…

Шу маънода “Huquqiy axborot” ҳам “TikTok”га кириб борди. Буни ҳар хил талқин қилмоқчи бўлаганлару  қилаётганлар ҳам бор, топилди аллақачон ҳам…

Лекин нега ундан ҳуқуқий ахборотларни тарқатишда фойдаланмаслик керак?!

Бугун бошқа ахборот манбалардан ахборотни ўқишга эринаётган учинчи  мингйиллик авлодига  ўзининг оламидаги платформа орқали ҳуқуқий ахборотни олиш аслида зўр топилма бўлиши мумкин.

Айни шу мақсадни кўзлаган Адлия вазирлиги   TikTok ижтимоий тармоғида ҳам “Huquqiy axborot” саҳифасини очди. Ёшлар у ердан – tiktok.com/@huquqiyaxborotuz ҳаволаси орқали ўзига тегишли бўлган ҳуқуқ ва имкониятлар, янги тартиб-қоидалар, ҳуқуқий янгиликларни топиши мумкин. Шу билан бирга УЛАР ўзларининг ҳуқуқий билим ва тушунчаларини ҳам ошириб боради.

Бир дугонам айтганидек, «Маънавият полициячи»си бўлиб ижтимоий тармоқларни қўриқлаб ўтиргандан кўра, фойдали контентлар билан уларни тўлдириб ташлаб, озиқлантириш афзалроқ.

Шундай экан ўша гап…

Ҳуқуқий ахборотларни TikTok да ҳам биз истаган вақтда эмас, сиз хоҳлаган вақтда олишингиз мумкин.

Обуна бўлиш манзили: tiktok.com/@huquqiyaxborotuz

Севара Ўринбоева,
Адлия вазирлиги матбуот котиби