Тиш пастаси ва совун саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин

0

Тиш пастаси ва совун таркибидаги триклозан моддаси туфайли саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин. Бу Массачусетс штатидаги Aмхерст университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотларда аниқ бўлди, дея хабар беради MedicalXpress.

Триклозан антибактериал восита яллиғланиш ва йўғон ичак саратонини қўзғатиши мумкин. Тажрибаларни университет тадқиқотчилари лаборатория сичқонларида ўтказдилар.

“Триклозан сичқоннинг ичак микрофлорасини ўзгартирди, яллиғланишни кучайтирди, колит симптомларини кучайтирди ва колит билан боғлиқ йўғон ичак саратон ҳужайраларининг ўсишини рағбатлантирди”, деди илмий гуруҳ вакиллари.

Тадқиқотчилар триклозаннинг организмга таъсирини янада чуқурроқ ўрганиш кераклигини таъкидладилар, чунки у антибактериал ва замбурғларга қарши дори сифатида фаол ишлатилади, гигиена воситаларининг бир қисмидир ва стоматологияда қўлланилади.