ЯнгиликларМаҳаллийТожикистон фуқароси туғилганлик гувоҳномасини олиш учун Уйчига келди

Тожикистон фуқароси туғилганлик гувоҳномасини олиш учун Уйчига келди

— Илгари «Метрика» олиш бундай осон эмас эди. Келдим, учрадим, қисқа вақтда ишим битди. Тожикистон фуқароси туғилганлик гувоҳномасини такрор олиш учун Уйчи туманига келди.

ФҲДЁ тизимининг тўлиқ рақамлаштирилгани мурожаатчиларинг ортиқча навбат кутишларига чек қўйди.

Инсон туғилиб, то умрининг охирига қадар бўлган вақт мобайнида бир неча маротаба фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига мурожаат қилади ҳамда туғилиш, никоҳ тузиш ва никоҳдан ажралиш каби хизматлардан фойдаланади. Яъни, ҳаётий муҳим ҳолатларимиз айнан ФҲДЁ бўлимларида қайд этилади. Уйчи тумани ФҲДЁ бўлими томонидан ҳам фуқароларга тезкор, сифатли хизмат кўрсатилмоқда.

Фуқароларнинг мурожаатларини тезкорлик билан ҳал этилишида қўлёзма шаклда тақдим этилган туғилганлик, никоҳ тузилганлиги ва бошқа турдаги гербли гувоҳномалар бугунга келиб электрон равишда тўлдирилиб, барча турдаги далолатнома ёзувлари «ФҲДЁ Ягона электрон архиви» ахборот тизимига киритиб борилаётгани айни муддао бўлмоқда.

Шавкатжон Ғойиббоев 1983 йил Уйчи туманида туғилган. У турли сабабларга кўра бундан 15 йил олдин Тожикистон Республикасига кўчиб кетган. Шу вақт оралиғида туман ФҲДЁ бўлими томонидан берилган туғилганлик гувоҳномасини йўқотиб қўйган. Бугунга келиб эса мазкур ҳужжатга эҳтиёж сезиб, туғилганлик гувоҳномасини такрор олиш учун келди. Ходимлар томонидан унга тез ва сифатли хизмат кўрсатилиб, гувоҳнома белгиланган тартибда расмийлаштириб берилди.
Фуқароларни мамнун этаётган яна бир жиҳат экстириториал тамойил асосида хизмат кўрсатилаётгани бўлмоқда.

Шунингдек, хизмат турларини рақамлаштириш орқали аҳолини ортиқча югур-югурлардан холи этишга имкон яратилган.

Нигора Дўсбоева,
Уйчи туман ФҲДЁ бўлими мудираси

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img