ЯнгиликларЖаҳонТошкент метрополитенига 20 та янги поездлар келтирилди

Тошкент метрополитенига 20 та янги поездлар келтирилди

Маълумки, Россиянинг “Метровагонмаш” АЖ томонидан 20 та янги метровагон ишлаб чиқарган бўлиб, улардан 5та метропоезд шакллантирилди. Жорий йил охирига қадар, шартномага кўра, ушбу модификациядаги яна 20 та метровагони Тошкентга етказиб бериш режалаштирилган.

Ҳаракат таркиблар дунёдаги энг йирик темир йўл ва шаҳар рельсли транспорти учун ҳаракат таркибларини ишлаб чиқарувчилардан бири ҳисобланган — Россиянинг “Метровагонмаш” АЖ (“Трансмашхолдинг” АЖ) да ишлаб чиқарилди. Ўзбекистонга етказиб бериладиган 81-765/766/767 русумли метропоездлари 2016 йилдан буён турли хил кўринишда ишлаб чиқариляпти ва айни пайтда улар Москва, Қозон ва Боку метрополитенларида эксплуатация қилиняпти.

Пойтахтимиз метрополитени учун янги ишлаб чиқарилган вагонлар заводнинг ўзидан ўзгача усулда бўялган кўринишда чиқяпти. Вагонларнинг ён тарафи ва эшиклари оқ рангга бўялган. Бутун ҳаракат таркиби бўйлаб горизонталь равишда Ўзбекистон миллий байроғининг ранглари мужассам этган чизиқ тортилган. Поезднинг том қисми ҳаворанг тусда, олд қисми эса қора рангда бўялган. Шунингдек олд қисмида йўналишни кўрсатувчи электрон сатри жойлашган бўлиб “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ рамзи акс этган.

81-765/766/767 церийадаги метро вагонлари янги техник ечимларга эга бўлиб, электр энергиясини 35 фоизгача тежайди, учинчи авлоддаги асинхрон тортувчи двигателининг қўлланилиши эксплуатацион харажатларни 40 фоизгача қисқартиради. Янги вагонларнинг яна бир қатор техник имкониятлари ва афзалликларига қуйидагилар киради:

    • Вагонлар орасидаги герметик «гармошка» кўринишидаги ўтиш жойлари йўловчилар учун поезднинг бошдан охиригача ўтиш имконини беради ва бу билан ҳаракат таркибининг сиғимини оширади;
    • Йўловчилар салони ҳар бир томонда тўрттадан бўлган автоматик ва икки қаватли эшиклар ўрнатилган. Эшиклар 12 фоизга кенгайтирилгани йўловчиларни тасодифан қисилиб қолиши олди олинган;
    • Салондаги ҳароратни ўрнатилган кондиционер, иситиш ва шамоллатиш тизими таъминлаб туради. Шунингдек, шифтда махсус ҳимоя қутилари ичида жойлашган ва ҳавони ультрабинафша лампалар ёрдамида зарарсизлантириш тизими қўлланилган;
    • Ҳар бир вагон телеканаллар трансляцияси имкони билан бирга йўловчиларга замонавий маълумот узатиш тизими билан таъминланган;
    • Ҳар бир вагон видеокузатув тизими билан жиҳозланган, ҳар бир вагонда
    • шифт камералари, шунингдек, шошилинч алоқа блоклари устида ҳам камералар мавжуд, ёнғинни автоматик пайқаш ва ўчириш тизими ҳам мавжуд;
    • Машинист кабинасида йўллар ҳамда ҳаракатланувчи состав вагонлари эшикларини видеокузатув тизими монитори жойлашган.

Тадбирда таъкидланганидек, янги келтирилган 20та метро вагон (5та ҳаракат таркиб)ларда созлаш ишлари (пуско-наладочные работы) якунлангач Тошкент метрополитенининг энг гавжум ҳисобланган Чилонзор йўналишига қўйилади, деб хабар беради “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img