Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Ботир Исабеков бошқа ишга ўтказилгани муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Gazeta.uz интернет нашри хабар берди.

Ботирбек Исабеков 2019 йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.

Бугунга қадар у Тошкент шаҳар Учтепа туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ўринбосари, “Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тасарруфидаги хўжалик ҳисобидаги тиббий кўрик бўлими” ДУК директори, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг умумий ишлари бўйича ўринбосари каби масъул лавозимларда фаолият юритган.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг