Шаҳар бош архитектори: 2020 йилда Тошкентда юздан ортиқ кўп қаватли бинолар ноқонуний қурилган

0

2020 йилда Тошкентда юздан ортиқ кўп қаватли бинолар ноқонуний қурилган.

Бу ҳақда Тошкент шаҳри бош архитектори Нуриддин Сагатов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Унинг айтишича, Тошкент шаҳрида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида кўп квартирали уй-жойлар қуриш ҳолатлари ортиб бормоқда. Оқибатда қурилган кўп квартирали уйлардаги муҳандислик коммуникациялари тизимига салбий таъсир ўтказиб, айримларини қуввати етмай, айримлари эса турли хил авария ҳолатлари келиб чиқмоқда.

2020 йилда хатлов ўтказилганда 100 дан ортиқ якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида якка тартибда уй-жой қурмасдан уч ва ундан ортиқ қаватли (кўп квартирали) уй-жойлар қурилгани аниқланган. Бунинг оқибатида, шу уйлар атрофидаги аҳолининг норозилиги, коммунал соҳадаги муаммолар ортиб бормоқда.

Янги таҳрирдаги Шаҳарсозлик кодексида якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ажратилган ер участкаларида икки ва ундан ортиқ бўлган кўп квартирали уйларни қуриш тақиқланди.

Аввалги мақолаСардоба тошқинидан жабр кўрган аҳоли учун қурилган уйлар 855,4 млрд. сўмни ташкил этди
Кейинги мақолаДавлат хизматлари агентлиги ISO 37001:2016 халқаро сертификатини қўлга киритди