Тошкент ва Наманганда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди

103

5 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус беморлари 3987 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафар — Тошкент шаҳридан (8 нафари аҳоли орасида, 4 нафари эса бемор билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари хориждан келган), 2 нафар — Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари — Наманган вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари — Тошкент вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари бемор билан мулоқотда бўлган), қолган 2 нафари — Карантин марказидаги (хориждан келган) фуқаролар орасида қайд этилган.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг