МуҳимТошкент вилоятида ноқонуний валюта савдосига чек қўйилди

Тошкент вилоятида ноқонуний валюта савдосига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.У. ва Ў.М.лар валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, жами 10 000 АҚШ долларини фуқаро Д.га 107,5 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img