Тошкентда 19 ноябрь куни автобуслар сони кўпайтирилди

0

19 ноябрь куни ҳавонинг кескин совуши оқибатида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан жамоат транспорти (автобуслар) сонини максимал даражада кўпайтириш бўйича чоралар кўрилди.

Умумий ҳисобда 991 та автобус йўналишга чиқарилиши белгиланган.

«Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида совуши, вақти-вақти билан қор ёғиши кутилмоқда. Зарурият бўлмаган тақдирда шахсий транспортингиздан фойдаланмасликни, жамоат транспортида ҳаракатланишингизни тавсия этамиз», — дейилади хабарда.

Қуйида 19 ноябрь Пойтахтимиз бўйлаб ҳаракатданадиган автобуслар сони ва қайси автобус саройидан нечта автобус ҳаракатланиши ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин:

1. 1-Автобус саройи: 107 та
👉Катта сиғимли: 46 та
👉Кичкина сиғимли: 59 та

2. 2-Автобус саройи: 121 та
👉Катта сиғимли: 76
👉 Кичкина сиғимли: 45 та

3. 4-Автобус саройи: 104 та
👉Катта сиғимли: 50 та
👉Кичкина сиғимли: 54 та

4. 5-Автобус саройи: 90 та
👉Катта сиғимли: 35 та
👉Кичкина сиғимли: 55 та

5. 7-Автобус саройи: 118 та
👉Катта сиғимли: 52 та
👉Кичкина сиғимли: 64 та

6. 8-Автобус саройи: 174 та
👉Катта сиғимли: 90 та
👉Кичкина сиғимли: 84 та

7. 12-Автобус саройи: 133 та
👉Катта сиғимли: 55 та
👉Кичкина сиғимли: 78 та

8. 18-Автобус саройи: 144 та
👉Катта сиғимли: 66 та
👉Кичкина сиғимли: 78 та

Умумий ҳисобда 991 та автобус йўналишга чиқарилиши белгиланган.

Автобусларнинг йўналишга ўз вақтида камчиликларсиз, тўлиқ чиқишини назорат қилиш мақсадида, “Тошшаҳартрансхизмат” Акциядорлик жамияти томонидан, ҳар бир Автобус саройига Жамиятдан Бошқарув раиси ҳамда унинг ўринбосарлари ва тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда, биттадан масъул ходим бириктирилиб, автобусларни эртанги йўналишга тўлиқ чиқарилишини қатъий назоратга олмоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, ҳаво ҳарорати ҳафта давомида совуши, вақти-вақти билан қор ёғиши кутилмоқда. Зарурият бўлмаган тақдирда шахсий транспортингиздан фойдаланмасликни, жамоат транспортида ҳаракатланишингизни тавсия этамиз.