Суд очеркиТошкентда банкоматни ўмарганларга суд ҳукми ўқилди  

Тошкентда банкоматни ўмарганларга суд ҳукми ўқилди  

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судида, очиқ суд мажлисида, судья Ф.Эргашевнинг раислигида текин бойлик орттиришни кўзлаб жиноят содир қилган Д. Р. га нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Воқеа қуйидагича содир бўлган. Судланувчи Д. ва Р. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктириб, 2020 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Бирлашган кўчасида ўрнатилган “UZPAYNET” МЧЖга тегишли, баҳоси 16.635.850 сўм бўлган “Инфокиоск” тўлов қабул қилиш банкоматини ноқонуний равишда эгаллаб, банкоматнинг пул қабул қилиш ва сақлаш жойини бузиб очган ва ичидан жами 2.944.000 сўм пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинишган.

Бундан ташқари, судланувчи Д. ва Р., такроран, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктириб, 2020 йил 27 декабрь куни соат 06:00ларда Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, Қорасув-2 даҳасида жойлашган “Корзинка.уз” савдo дўкони олдида ўрнатилган “PAYFLOW” МЧЖга тегишли, баҳоси 11.000.000 сўм бўлган “Инфокиоск” тўлов қабул қилиш банкоматини ноқонуний равишда эгаллаб, банкоматнинг пул қабул қилиш ва сақлаш жойини бузган ва ичидан жами 2.019.000 сўм пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинишган.

Шунингдек, судланувчи Д. ва Р. такроран, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктириб, 2021 йил 2 январь куни соат 04:30ларда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Тузель-3 мавзесида ўрнатилган “MULTIPAY” МЧЖга тегишли, баҳоси 23.000.000 сўм бўлган “Инфокиоск” тўлов қабул қилиш банкоматини ноқонуний равишда эгаллаб, банкоматнинг пул қабул қилиш ва сақлаш жойини бузган ва ичидан жами 2.045.000 сўм пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинишган.

Бундан ташқари, судланувчи Д.ва Р. такроран, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктириб, 2021 йил 2 январь куни соат 05:20ларда Тошкент шаҳар, Мирзо-Улуғбек тумани, Қори Ниёзий кўчасида жойлашган “BROOKLYN” номли озиқ-овқат дўкони олдида ўрнатилган “UZPAYNET” МЧЖга тегишли, баҳоси 16.635.850 сўм бўлган “Инфокиоск” тўлов қабул қилиш банкоматини ноқонуний равишда эгаллаб, банкоматнинг пул қабул қилиш ва сақлаш жойини бузган ва ичидан жами 2.944.000 сўм пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинишган.

Бундан ташқари, судланувчи Д. ва Р. такроран, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, бир гуруҳ бўлиб, олдиндан тил бириктириб, 2021 йил 2 январь куни соат 06:00ларда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Қорасув кўчаси, 5а-уйнинг олдида ўрнатилган “MYKIOSK” ХКга тегишли, баҳоси 23.000.000 сўм бўлган “Инфокиоск” тўлов қабул қилиш банкоматини ноқонуний равишда эгаллаб, банкоматнинг пул қабул қилиш ва сақлаш жойини бузган ва ичидан жами 1.108.000 сўм пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинишган.

Суд, судланувчилар, жабрланувчиларнинг кўрсатувларини тинглаб, дастлабки тергов жараёнида, судда тўпланган далилларни текшириб ва муҳокама қилиб, жиноят ишидаги ҳужжатларни таҳлил қилиб, тарафларнинг музокаралари ва судланувчиларнинг охирги сўзини тинглаб,, Д. Р. ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топиб, уларга шу моддага асосан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади.

Судланувчилардан “UZPAYNET” МЧЖнинг фойдасига жами 39.159.700 сўм моддий зарар; “PAYFLOW” МЧЖнинг фойдасига жами 13.019.000 сўм моддий зарар; “MULTIPAY” МЧЖнинг фойдасига жами 19.045.000 сўм моддий зарар; “MYKIOSK” ХК фойдасига жами 20.458.000 сўм моддий зарар солидар тартибда ундириш кўрсатилди.

Манфаатдор тарафларга судланувчилардан етказилган моддий ва маънавий зарарни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.

Апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, маҳкум, оқланган шахс, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида берилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Фаррух Эргашев,
жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Яшнобод туман суди судьяси

 

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img