ЯнгиликларТошкентда ҳокимликнинг собиқ вакили фирибгарлик устида қамоққа олинди

Тошкентда ҳокимликнинг собиқ вакили фирибгарлик устида қамоққа олинди

Юнусобод туман ҳокимлиги уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича бўлим собиқ бошлиғи икки нафар жиноий шериги билан бир фуқарога автосалондан янги “Malibu” русумли автомашинани олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 30.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритишган ва ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида 2 нафар шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.

1 нафари эса терговдан яширинганлиги сабабли, қидирув эълон қилинган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img