Тошкентда Lacetti “Бўрижар” каналига тушиб кетди (+фото)

0
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати

11 июль куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида “Lacetti” русумли автомобиль ҳайдовчиси Маҳмуд У. транспорт воситасининг бошқарувини йўқотиб, кўприкдаги темир тўсиққа урилган ва тўсиқни синдириб “Бўрижар” каналига тушиб кетган. Бу ҳақда пойтахт ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Воқеа таҳминан тонгги соат 06:30 Бунёдкор ва Сеул кўчалари кесишмасида содир бўлди. ЙТҲ натижасида автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.

Ҳалокат сабаблари ва тафсилотлари аниқланмоқда дея таъкидлайди ИИББ матбуот хизмати.