Тошкентда “Ласетти” бир вақтнинг ўзида 6 та автомобилга урилиб тўхтади

0

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра бугун 1 октябрь куни соат 14:00 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ ва Мовароуннаҳр кўчалари кесишмасида “Ласетти” русумли автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ инспектори бир неча бор тўхташ ишорасини берган бўлса-да, ҳайдовчи қоидага бўйсунмаган ва тўхтамаган.

“Ласетти” ҳайдовчиси 30 ёшли Т.А. ҳаракатини давом эттириб, Мустақиллик шоҳ кўчаси бўйлаб юқори тезликда ҳаракатланиб, Оққўрғон-Мустақиллик шоҳ кўчалари кесишмасига етган вақтида ўзидан олдинда бўлган “Matiz”, “Cobalt”, “Hyundai”, “Nexia”, “Spark”, “Damas” русумли транспорт воситаларига шикаст етказиб, симёғочга урилиб тўхтаган.

Натижада, тан жароҳати олганлар йўқ. Аммо ҳайдовчи бир вақтнинг ўзида 6 та автомобилга зарар етказган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари тўлиқ бўлмаганлиги сабабли ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, тезлигини меъёридан ошириб ҳаракатланган.