Тошкентда шаҳарсозлик ва қурилиш соҳасига оид 1421 та ҳуқуқбузарлик аниқланди

0

Тошкент шаҳри бош архитектори Нуриддин Сагатовнинг маълумотига кўра, Тошкентда шаҳарсозлик ва қурилиш соҳасига оид 1421 та ҳуқуқбузарлик аниқланган. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълумот берилди.

Таъкидланишича, 2020 йилда Тошкент шаҳрида иқтисодиёт тармоқларини жадал ривожлантириш ва модернизация қилиш, инвестицияларни жалб этиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича Тошкент шаҳар бош режаси концепциялари ишлаб чиқилган. Ушбу шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳукумат ва давлат раҳбарига тақдим этилгач, маъқулланган.

2020 йилда Тошкент шаҳрида шаҳарсозлик ва қурилиш соҳасида жами 1421 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, улар бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳудудий комиссияларга киритилган. Шу жумладан, судларнинг қарорлари асосида 720 та объектда содир этилган ҳуқуқбузарликлар бартараф этилган бўлиб, 444 та ҳуқуқбузарлик бўйича ҳудудий комиссиялар томонидан чора кўрилиши давом этмоқда.

Аввалги мақолаНаманганда аҳолини иш билан таъминлаш жараёни қандай кечяпти?
Кейинги мақолаПрезидент яқин орада битта вилоят ҳокими ва битта вазирни ишдан олишини маълум қилди