Тошкентда ёпиқ турдаги сув ҳавзаси қурилади

0

Яшнобод туманида жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган бассейннинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур спорт иншоотида сузиш, синхрон сузиш ва сув полоси бўйича Ўзбекистон терма жамоалари ҳамда аҳоли вакиллари шуғулланиши учун барча шароитлар яратилади.

Ёпиқ турдаги сув ҳавзасининг 1-қаватида 50х20 ўлчамдаги бассейн, спортчилар учун ошхона, эркаклар ва аёллар учун сартарошхона, 2-қаватида эса маъмурият хоналари ва тренажёр зали жойлашади. 3-қаватда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари учун 40 ўринли ётоқхона қурилади. Мазкур сув ҳавзаси шу йил сентябрь ойида тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.