ЯнгиликларМаҳаллийТошкентдаги иккиламчи уй-жой бозоридаги ўртача нархлар шарҳи эълон қилинди

Тошкентдаги иккиламчи уй-жой бозоридаги ўртача нархлар шарҳи эълон қилинди

“Этажи” кўчмас мулк агентлиги томонидан махсус тайёрланган таҳлилларга таяниб, август ойи якунига кўра Daryo.uz нашри Тошкентдаги иккиламчи турар жой бозоридаги ўртача нархлар шарҳини эълон қилди.

Қайд этилишича, Тошкентда август ойида иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нарх ҳар квадрат метрга 7,5 миллион сўмни, бирламчи бозорда таклиф қилинаётган нархлар эса ҳар квадрат метрга 8,4 миллион сўмни ташкил этган.

Туманлар кесимида ўртача нархлар қуйидаги кўринишга эга:

Яккасарой — 8,7 миллион сўм;
Миробод — 8,7 миллион сўм;
Шайхонтоҳур — 8,3 миллион сўм;
Мирзо Улуғбек — 8,1 миллион сўм;
Юнусобод — 8,0 миллион сўм;
Чилонзор — 7,8 миллион сўм;
Учтепа — 7,0 миллион сўм;
Олмазор — 6,5 миллион сўм;
Яшнобод — 6,5 миллион сўм;
Сергели — 5,0 миллион сўм;
Янгиҳаёт — 4,8 миллион сўм;
Бектемир — 4,5 миллион сўм.

Маълум қилинишича, Миробод, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида квадрат метр нархи шаҳар марказидан қанча узоқликда жойлашишига кўра кескин фарқ қилади. Шаҳар марказидаги турар жойларнинг бир квадрат метр нархи 15 миллион сўмгача етиши мумкин.

Августда иккиламчи бозорда энг юқори улуш икки хонали ва уч хонали квартиралар ҳиссасига тўғри келган.

Август охирига келиб ҳар иккала тараф — талаб ҳам, таклиф ҳам бирдек фаоллашган. Агентлик буни пойтахтда эпидемиологик вазиятнинг яхшиланиши, мавсумий таътиллар тугаши ва ҳарорат пасайиши билан изоҳлагани айтилган.

“Этажи” тахминига кўра, сентябрь ва октябрь ойларида ҳам шундай фаоллик сақланиб қолади.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img