Тошкентдан шаҳарлараро йўналишдаги барча автобус қатновлари бекор қилинди

0

Тошкентдан шаҳарлараро йўналишда қатновчи барча автобус рейслари бекор қилинди. Бу ҳақда “Тошкент” автовокзали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 19 ноябрь санасидаги барча рейслар бекор қилинган.

Автовокзал маълумотларига кўра, Тошкентдан автобуслар 17 йўналишда, жумладан, Навоий, Бухоро, Самарқанд, Манғит, Қарши, Нукус, Урганч ва бошқа йўналишларда қатнайди.

Қўшимча маълумот учун телефон: (71) 207-87-00.