Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилди

0

Тошкентнинг катта қисми совуқ кунларда вақтинча иссиқлик таъминотисиз қолади.

Шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, Олмазор тумани Шимолий Олмазор кўчасидан ўтган иссиқлик тармоқлари қувурида авария юзага келганлиги сабабли қуйидаги манзилларда жойлашган барча аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларига вақтинча иссиқлик энергияси етказиб бериши тўхтатилди:

— Себзор кўчаси;
— Ғафур Ғулом кўчаси;
— О.Бобожонов кўчаси;
— Қора Қамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/5, 2/1мавзелари;
— Мухбир кўчаси;
— Ниёзов кўчаси;
— А.Ҳидоятов кўчаси;
— Ц-12, Ц-15, Ц-16, Ц-17 мавзелари.