ЯнгиликларМаҳаллийТошлоқ туман ҳокимлиги тадбиркорга 93 миллион сўм компенсация тўлайдиган бўлди

Тошлоқ туман ҳокимлиги тадбиркорга 93 миллион сўм компенсация тўлайдиган бўлди

Фуқаро Й.И. ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Тошлоқ туман марказидаги бозор ҳудудида жойлашган 82 кв.м савдо дўконида 2018 йил январига қадар тадбиркорлик фаолиятини олиб борган. Тумандаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари туфайли Тошлоқ туман ҳокимининг 2018 йил 13 январдаги фармойишига асосан мазкур савдо дўкони бузиб ташланади.

Бироқ қонунчиликка кўра, бузилган савдо дўкони ва олиб қўйилган ер майдони учун мулкдор билан олдиндан келишув битимига асосан, компенсация пулини тўлаш лозим эди. Афсуски, ҳокимлик томонидан ҳеч қандай келишув битими ҳам тузилмади. Конпенсация пули ҳам тўлаб берилмади.

Туман ҳокимининг 2018 йил 1 ноябрдаги 2562-сон қарорига асосан, фуқаро Й.И.га бузилган савдо дўкони учун 40 кв.м ер майдонига дўконни ертўлали икки қаватли қилиб, қайта қуришга рухсат берилган. Лекин бузилган савдо дўкони ва олиб қўйилган 42 кв. ер майдони учун компенсация пули тўланмай қолган.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси томонидан фуқаро Й.И. нинг мурожаати кўриб чиқилиб, бузилган савдо дўкони ва олиб қўйилган ер майдони учун компенсация тўлаб бериш юзасидан Тошлоқ туман ҳокимлигига тақдимнома киритилди. Ҳокимлик томонидан эса тақдимнома ижроси таъминланмади. Шундан  сўнг, бошқарма томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судига даъво ариза киритилди ва Тошлоқ туман ҳокимлигидан фуқарога бузилган савдо дўкони ва олиб қўйилган ер майдони учун 93 млн. сўм миқдорида компенсация пули ундириладиган бўлди.

Аббосхон АЪЗАМХОНОВ,
Фарғона вилоят адлия бошқармаси
бўлими бошлиғи

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img