Тўйда 31 киши коронавирусни юқтириб олди

0
Фото: Business Insider

Австралиянинг Сидней шаҳрида камида 31 киши коронавирусни юқтириб олди, деб хабар берди Daily Star.

Тўйга 140 нафар меҳмон қатнашган.Икки ҳафта ўтганидан сўнг унда қатнашган 31 кишида коронавирус аниқланган.

“Бу ҳаётимиздаги энг бахтли кун эди. Биз бу кун бизнинг ва дўстларимизнинг хотирасида яхшиликлар билан эсда қолишини хоҳлаган эдик. Агар коронавирус бўлмаганида, бу кун идеал кун сифатида ёдда қоларди”, – дейди куёв

Тўйга келган меҳмонлардан бири, учинчи фарзандига ҳомиладор Хауэч фамилияли аёл ўзини ёмон ҳис этаётганини ёзиб қолдирган.

“Бир ёшли боламда коронавирус симптомлари кузатиляпти, қизимнинг ҳам иссиғи чиқяпти. Яна кимгадир касалликни юқтирган бўлишим мумкинлигидан хавотирдаман”, – дейди аёл. Тўйда иштирок этган бошқа меҳмонлар ва тантана ташкилотчилари ўзларини изоляция қилган.