АҚШ Президенти Дональд Трамп Сурия раҳбари Башар Асадни йўқотишнинг эҳтимолий режасини муҳокама қилганини тан олди. Бу ҳақда The Washington Post газетаси маълум қилган.

Оқ уй раҳбари собиқ мудофаа вазири Жеймс Мэттисни кейинги пайтларда Трампнинг иккинчи навбатда сайланишига фаол қаршилик кўрсатаётганини танқид остига олган. Бу масалада ўз порзициясига асосланган Трамп бир пайтлар Мэттиснинг Сурия Президентини йўқотиш режасини амалга оширишга ҳам тўсқинлик қилганини таъкидлади.

— Мен аллақаон уни (Асадни) йўқ қилган бўлардим. Мен бунга тайёр эдим. Фақат Мэттис буни хоҳламади”, деди Трамп. Шунингдек, у Пентагоннинг собиқ раҳбарини “ўзига ўзи бино қўйган генерал” деб атади.

“Сиз Асадни йўқ қилолмаганингиздан афсусдамисиз?”, деган саволга Трамп “йўқ” деб жавоб берди. “Агар мен буни астойдил истаганимда, бемалол амалга оширган бўлардим, бунга менда имконият бор эди”, деди Трамп.

2018 йилда Трамп Сурия Президенти Башар Асадни йўқ қилиш АҚШ томонидан режалаштирилганини қатъиян рад этганди. Ўшанда у “бу нарса бизнинг хаёлимизга ҳам келгани йўқ ва келмайди ҳам”, деб жавоб берганди.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг