ЯнгиликларЖаҳонТуркия Неолит даври меросини TAŞ TEPELER орқали ёритиб беради (+фото)

Туркия Неолит даври меросини TAŞ TEPELER орқали ёритиб беради (+фото)

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги ва Туркия Туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлиги (ТГА) шу йилнинг 21-27 сентябр кунлари бир қатор ташрифлар, учрашув ва тадбирлар орқали инсоният тарихида катта ўзгаришлар содир бўлган, инсониятнинг овчилар жамоасидан деҳқончлик турмуш тарзига ўтиши юз берган макон – TAŞ TEPELER лойиҳасини намойиш қилди.

Дастур доирасида 23 сентябр куни Шанлиурфа шаҳрида Туркия ва бутун дунёдан келган академик ва тадқиқотчилар иштирокида «Дунёда Неолит даврининг акс этиши» мавзусидаги гибрид симпозиум бўлиб ўтди.

TAŞ TEPELER лойиҳаси Гўбеклитепе, Карахантепе, Гуржутепе, Сайбурч, Чакмактепе, Сефертепе ва Янги Маҳалле тепаликларини ўз ичига олган еттита ҳудудда олиб борилган археологик қазишмалар ва тадқиқотларни ўз ичига олади.

Дастур доирасида Карахантепадаги вақтинчалик очилган археологик қазишмалар ҳам бориб кўрилди. Мазкур археологик қазишмалар Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги Маданий бойликлар ва музейлар бош бошқармаси раҳбарлигидаги илмий қўмиталар ва Шанлиурфа музейлари директсияси томонидан олиб борилмоқда.

Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой Карахантепага ташрифи чоғида, бу жойлар ва бу ерда олиб борилаётган археологик қазишмаларнинг Анатолиянинг инсоният тарихига қўшган муҳим ҳиссасини очиб берганини таъкидлади.

Eрсой, “Келгуси 2021-2024 йиллар оралиғида амалга ошириладиган Шанлиурфа Неолит даври тадқиқот лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида Аянлар, Йўғунбурч, Ҳарбетсуван, Курттепеси ва Таşлıтепе тепаликларида қазиш ишлари бошланади. Бу ҳудудларнинг бир нечтасида аллақачон геомагнит ва ерусти радиолокатсия текширувлари амалга оширилган. Бу текширувлар қазиш ишлари билан параллел равишда давом этади. Бу ажойиб таркиб ва натижаларга эга бўлган муҳим лойиҳадир.

Вазирлик сифатида биз манфаатдор томонлар билан биргаликда ушбу лойиҳага масъулмиз. 12 та муассаса ва ташкилот, жумладан, Туркиядаги саккизта университет билан ҳамкорлик режалаштирилган.

Бу доирада Истанбул университети, Ҳарран университети ва Анқара Билим университети билан тўғридан -тўғри ҳамкорлик протоколлари имзоланди.

Биз, шунингдек, Япония, Россия, Германия, Буюк Британия ва Франтсия билан кенг миқёсли халқаро алоқаларни йўлга қўйган ҳолда, Шанлиурфадаги Неолит даври тадқиқотлари лойиҳасига мазкур беш мамлакатдаги саккизта университет ва тўртта халқаро академия, институт ва музейларни ҳам жалб қилдик” деди.

Шанлиурфа вилояти, цивилизация тарихида уюшган меҳнат ва ихтисослашувнинг биринчи намуналарини ўз ичига олади.

2021-2024 йиллар оралиғида шу жумладан ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатидаги Гўбеклитепага ўхшаш 250 дан ортиқ Т шаклидаги мегалит блоклари бўлган Карахантепе тепалигини ҳам ўз ичига олган жами 12 жойда қазиш ишлари олиб борилади.

Археологик қазишмалар пайтида топилган топилмаларнинг жумладан, инсонларнинг кундалик ҳаёти ва урф-одатларига оид тарихдан олдинги даврларда инсоният ҳақидаги билимларимизга муҳим ва катта ҳисса қўшади, деб хисобланади. Тахминларга кўра, Шанлиурфада Гўбеклитепага ўхшаш, Неолит даврининг дастлабки босқичларини акс эттирувчи бир қанча жойлар бор.

Карахантепа қазишмаларининг сўнгги топилмалари шу йилнинг 23 сентябр куни TAŞ TEPELER лойиҳасини ишга тушириш пайтида очилган Шанлиурфа археология музейидаги «Карахантепа ва Неолит давридаги одам кўргазмаси»да намойиш этилмоқда.

TAŞ TEPELER лойиҳаси 12 минг йил олдин бошпаналарнинг уйларга айланиб қишлоқлар пайдо бўлиши, табақалашган тузим шаклланиши ва ибтидоий савдо-сотиқ ривожланишининг бошланиши ҳисобланади. Бу ҳудуддаги монументал мегалитик тузилмалар одамлар тўпланадиган жамоавий жойлар эканлиги таҳмин қилинади.

Неолит даври тадқиқот лойиҳаси доирасида 2023 йилда ўтказиладиган Халқаро жаҳон неолит конгресси кўплаб илмий лойиҳаларни ўз ичига олади ва Неолит даврига оид Шанлиурфанинг ноёб маданий бойликларини намойиш этади.

ТГА ҳақида:

ТГА Туркиянинг ички ва халқаро туризмда таниқли бренд бўлишини таъминлаш учун фаолият олиб боради.

ТГА Туркия меросининг барча жиҳатларини тарғиб қилади, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли ҳамкорлик ва маркетинг фаолияти билан шуғулланади ҳамда туризм соҳасининг миллий иқтисодиётдаги улушини оширишга ҳисса қўшади, шу билан бирга Туркияга ташриф буюрганларнинг тажрибасини оширади. ТГА Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган туризм мақсадларига эришиш, бутун дунё бўйлаб мавжуд туризм ресурсларини тарғиб қилиш ва сотиш, туризм стратегияси ва сиёсатига мувофиқ потентсиал сайёҳлик ресурсларини кашф қилиш, ишлаб чиқиш ва мавжуд қилиш учун барча реклама, маркетинг ва мулоқот тадбирларини ўтказиш учун масъулдир.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img