Туркия Парламенти 29 июль куни ижтимоий тармоқларни назоратга олиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Ушбу ҳужжат Президент Режеп Эрдўғон бошчилигидаги Aдолат ва Тараққиёт партияси ва унинг иттифоқчиси Миллий Ҳаракат партияси (ПНМ) (AКП) томонидан қўллаб-қувватланган.

Мазкур Қонунда Туркиядаги хорижий ижтимоий тармоқларга қуйидаги қатъий талаблар қўйилган:

  • Ҳукумат талаб қилганда материалларни 48 соат ичида олиб ташлаш;
  • Туркия фойдаланувчилари маълумотларини фақат мамлакат ичидаги серверларда сақлаш;
  • Туркияда ижтимоий тармоқнинг мамлакат фуқаролари бўлган вакиллари бўлиши керак, агарда ушбу профилнинг 1 миллиондан ортиқ туркиялик фойдаланувчиси бўлса;
  • ушбу шахс билан боғланиш имконини берадиган алоқа маълумотлари веб-сайтга таниқли жойда жойлаштирилиши лозим.

Ижтимоий тармоқлар агар мазкур расмий талабларга риоя қилмаса уларни катта миқдордаги жарималар (10 миллион турк лираси ёки 1,5 миллион доллар) кутади. Шунингдек, рекламалар блокланиши ёки интернет-провайдерларнинг имконияти чекланиши ҳам мумкин. Илгари Туркияда ижтимоий тармоқларнинг қоидаларини бузганлик учун жарималар 100 минг турк лирасигача миқдорда, яъни 10 баравар кам бўлган.

Ҳукмрон партиялар вакиллари ушбу қонун лойиҳасини парламентга Эрдўғоннинг оила аъзолари ва унинг шерикларига нисбатан бир қанча ҳақоратлар Интернетда эълон қилинганидан кейин киритдилар. Шунингдек, ушбу қонуннинг зарурияти ижтимоий тармоқларда, айниқса аксилтеррор операциялари ва мавжуд коронавирус пандемияси пайтида, кўпинча “ваҳима қўзғатадиган” дезинформация тарқалиши билан изоҳланди.

Туркия ИИВ маълумотларига кўра, сўнгги ойларда мамлакатдаги 229 киши ижтимоий тармоқларда “провокацион“ постлар учун ҳибсга олинган.

“Чегара билмас мухбирлар” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти илгари Туркия ҳукуматининг хатти-ҳаракатларини қоралаб, яқинда содир бўлган тўнтариш ташаббусидан кейин кўплаб оммавий ахборот воситалари ёпилиб, ижтимоий медиа “Туркиядаги танқидий журналистиканинг сўнгги паноҳи” эканлигини таъкидлаган.

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти маълумотларига кўра, facebook ижтимоий тармоғидан Туркияда 37 миллион киши, яъни мамлакат аҳолисининг деярли ярми фойдаланади. Тwitterдан эса мамлакатда 16 миллион аҳоли фойдаланади.

Изоҳ қолдиринг:

Илтимос, изоҳингизни ёзинг
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг