Тwitter Дональд Трампнинг аккаунтини бутунлай блоклаб қўйди

0
Фото: nbcnews.com

Twitter АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг “зўравонликни янада кўпроқ қўзғатиш” хавфи туфайли аккаунтини доимий равишда блоклаб қўйди. Бу ҳақда компания блогида ёзиб қолдирилган постга таяниб TezNews.uz интернет нашри хабар қилди.

“@RealDonaldTrump’дан олинган сўнгги твитларни ва атрофдаги контекстни, хусусан, уларни Тwitter’да ва ундан ташқарида қандай қабул қилишлари ва талқин қилишларини диққат билан ўрганиб чиққандан сўнг биз зўравонликни янада қўзғатиш хавфи туфайли аккаунтни доимий равишда блоклаб қўйдик”, дейилади хабарда.

Мисол тариқасида, ижтимоий тармоқ Трампнинг Тwitter’даги иккита хабарини келтирди, унда у унга овоз берган америкаликларга ҳурмат билан муносабатда бўлишини ва у сайланган президент Жо Байденнинг инаугурациясида қатнашмаслигини айтган. Таҳлил натижасида компания ушбу баёнотлар »одамларни АҚШ капитолийида 2021 йил 6 январда содир этилган жиноий ҳаракатларни такрорлашга ундаши ва илҳомлантириши мумкин деган хулосага келган.

6 январь куни Трамп тарафдорлари Вашингтонда уни қўллаб-қувватлаш учун намойишга йиғилган эди. Улар АҚШ Конгресси биносига бостириб кириб, мамлакатда бўлиб ўтган сайлов натижалари тасдиқланиши керак бўлган учрашувни тўхтатган. Полиция билан тўқнашувда беш киши ҳалок бўлган. Кейинчалик АҚШ Конгресси Демократик партиядан номзод Жо Байденнинг АҚШ Президенти этиб сайланишини маъқуллаган.