Twitter Россия вакцинаси ҳақида хабар тарқатувчи “Спутник V” аккаунтини блоклаб қўйди

0

Twitter Россия вакцинаси ҳақида хабар тарқатувчи “Спутник V” аккаунтини блоклаб қўйди. Бу ҳақда РТИЖ маълумотига таяниб Sof.uz интернет нашри хабар қилди.

Хабарда айтилишича, Россиянинг тўғридан-тўғри инвестиция жамғармаси (РТИЖ) нима учун бундай бўлганининг сабабларини аниқламоқда.

“Twitter орқали биз эмлаш ва унинг қандай ишлатилишига оид барча маълумотларни очиқ баҳам кўрдик. Шунингдек, AstaZeneca’га “Спутник V” вакцинасининг таркибий қисмларидан бирини қўллашни таклиф қилдик ва биргаликда клиник синовларни ўтказишга келишиб олдик”, дейилади РТИЖ хабарида.

Шунингдек, РТИЖ барча абонентлардан Twitter билан боғланишларини ва компаниядан аккаунтга киришни қайтаришини сўраган.