ЯнгиликларМаҳаллийУч авлод учрашуви ўтказилмоқда

Уч авлод учрашуви ўтказилмоқда

Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳрида «Уч авлод учрашуви» ва миллатлараро дўстлик фестивали бўлиб ўтмоқда.

Фестивалда Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий суд тизимида кўп йиллар ишлаган, ўзининг ҳалол меҳнати, ибратли ҳаёти, ижтимоий фаоллиги билан бутун тизим ходимларига ўрнак бўлган турли миллатларга мансуб фахрийлар, соҳанинг энг салоҳиятли ёш ходимлари ва мазкур тизимлардаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ўқувчилари иштирок этишмоқда.

Иштирокчилар дастлаб Темурийлар тарихи давлат музейида бўлишди. Улар ўзбек давлатчилик мактабига мансуб адолатпарварлик ва ҳақиқатни таъминлаш борасидаги анъаналар давомийлиги ҳақида суҳбат ўтказишмоқда.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img